ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. Фарғона вилоятида шу йил 10 ойида умумий қиймати 578 минг $ 253,5 тонна малина экспорт божхона режимига расмийлаштирилди, деб хабар қилди ДБҚ матбуот хизмати.
Малина Польша, Қирғизистон, Россия, Туркия ва Қозоғистон каби давлатларига бошқарманинг “Водий” ва “Марғилон” ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари томонидан экспортга расмийлаштирилди.
Жами экспорт қилинган 253,5 тонна малинанинг 114,1 тоннаси Польшага, 50,7 тоннаси Қирғизистонга, 43,1 тоннаси Россияга, 38 тоннаси Туркияга ва 7,6 тоннаси Қозоғистонга юборилди.