ТОШКЕНТ, 22 ноя – Sputnik. 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон 1,2 млн тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган. Уларнинг қиймати 747,4 млн долларга тенг бўлган. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.
Энг кўп мева ва сабзавотлар Қозоғистон (538 минг тонна) ва Россияга (341 минг тонна) сотилган.
Шунингдек, Қирғизистонга – 112 минг тонна, Хитойга – 65 минг тонна, Украинага – 28 минг тонна, Афғонистонга – 26 минг тонна, Туркманистонга – 24 минг тонна, Покистонга – 23 минг тонна экспорт қилинган.
Аввалроқ Ўзбекистон ва Россия темир йўл орқали маҳсулот етказиб беришни 2030 йилга бориб 1 млн тоннагача етказишни режалаштираётгани хабар қилинган эди.