ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. Ўзбекистонлик боксчи бугун чемпион АҚШдан республикага қайтиб келди. У Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди.
Муроджон Ахмадалиев вернулся в Узбекистан, его торжественно встретили в аэропорту.
Кутиб олиш маросимида Ўзбекистон бокс федерацияси раҳбарияти, Миллий Гвардия қўмондонлиги, ОАВ вакиллари, боксчининг яқинлари ва мухлислар иштирок этишди.
Муроджон Ахмадалиев вернулся в Узбекистан, его торжественно встретили в аэропорту.
20 ноябр куни Муроджон Аҳмадалиев ўзининг WBA ва IBF камарларини иккинчи марта ҳимоя қилди.
У АҚШнинг Манчестер шаҳрида бўлиб ўтган жангда чилилик Хосе Веласкесга қарши рингга кўтарилди ва 12 раунд давом этган жангда 119-109 ҳисобларида (х3) рақибини мағлуб этди.