Коронавирусга қарши қайта эмланиш тартиби ҳақида маълумот берилди

Бустер доза билан қачон эмланиш керак, у аввал олинган вакцина билан бир хил бўлиши керакми?
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 ноя – Sputnik. Ўзбекистонда 17 ноябрдан бошлаб тўлиқ эмланган фуқаролар (2 ёки 3 маротаба эмланганлар) бустер доза билан ихтиёрий эмланади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги қайта эмланиш тартиби ҳақида батафсил маълумот берди.

Бустер доза нима?

Бустер доза — тўлиқ эмланган фуқароларнинг касалликка қарши иммунитетини мустаҳкамлаш мақсадида яна қайтадан оладиган вакцина дозаларидир.

У билан эмлаш қандай амалга оширилади?

Бустер доза билан тўлиқ вакцина курсини олганига 6 ой ва ундан ортиқ вақт ўтган аҳоли вакиллари эмланиши мумкин.

Бустер доза тури аввал олинган вакцина билан бир хил бўлиши керакми?

Эмлаш пунктида бустер дозани вакцинанинг ҳар қандай туридан фойдаланган ҳолда олиш мумкин.

Уни қаердан олиш мумкин?

Бустер доза олмоқчи бўлган аҳоли республиканинг барча даволаш-профилактика муассасаларининг эмлаш пунктларида эмланишлари мумкин.