Биржа савдоларида бензин, газ ва цемент нархи пасайди

Ўзбекистон товар-хом ашё биржасида Аи-80 маркали бензин нархи тушишда давом этмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. Ўзбекистон товар-хом ашё биржасида Аи-80 маркали бензин нархи тушишда давом этмоқда.
UZEX матбуот хизмати хабарига кўра, 15 – 21 ноябрь кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 2 135,4 млрд сўмлик товарлар сотилди.
Аи-80 маркали бензин нархи тушишни бошлади
АИ-80 русумли автомобиль бензинининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 10 129,4 минг сўмдан 9 168,4 минг сўмгача, яъни 9,5% га пасайди.
Суюлтирилган газнинг ўртача кунлик нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3 874,1 минг сўмдан 3 836,9 минг сўмга, яъни 1,0% га пасайди.
Цементнинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 504,7 минг сўмдан 501,4 минг сўмгача, яъни 0,6% га пасайди.