Алла Пугачёва Максим Галкинга ўзбекча таом пишириб берди - видео

Россия эстрадаси юлдузи Алла Пугачёва Максим Галкинга ўзбекча таом пишириб берди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. Россия эстрадаси юлдузи Алла Пугачёва Максим Галкинга ўзбекча таом пишириб берди.
Юлдузли жуфтлик ўн йилдан бери бахтли турмуш кечирмоқда.
Примадонна эрини ажойиб таомлар билан хурсанд қилади ва бу сафар у димлама пишириб берди.
“Азизим, сен учун димлама!” - деди Пугачёва.
Унинг ошпазлик маҳорати Галкинни қойил қолдирди.