ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Уругвайлик қўшиқчи ва актриса Наталия Орейро коронавирусга қарши Россиянинг “Спутник V” вакцинаси билан эмланди.
“Ҳа, албатта, биз биринчи олган вакцина “Спутник V” эди. Ҳа, “Спутник”нинг икки дозаси билан (эмландим – таҳр.). Жуда яхши”, - деди Орейро НТВ телеканалига берган интервьюсида.
Актриса келажакда коронавирусга қарши бошқа вакциналар билан эмланиш нияти йўқлигини маълум қилди.
Яқинда ҳозир Буэнос-Айресда истиқомат қилаётган Наталия Орейро Россия фуқаролигини олган эди.