ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Ўзбекистонлик каратэчи Достон Отаболаев тарихда илк бор WKF бўйича жаҳон чемпиони бўлди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар бермоқда.
Ҳозир БААнинг Дубай шаҳрида каратэ WKF бўйича катталар ўртасида навбатдаги жаҳон чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда.
Финалда миллий терма жамоа аъзоси Достон Отаболаев (-75 кг) мисрлик Абдулла Абдулазиз устидан ишончли ғалабага эришди ва Ўзбекистонга тарихий олтин медални тақдим этди.
ЖЧда Ўзбекистон вакиллари яна 4та бронза медалини қўлга киритиш имкониятига эга.