ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда “Қалқон” енгил зирҳли автомобилларни ишлаб чиқариш бошланди. Улар Мудофаа саноати комплекси корхоналаридан бирида ишлаб чиқарилмоқда.
Мудофаа саноати давлат қўмитаси хабарига кўра, янги ишлаб чиқарилган зирҳли автомобиль куч ишлатар вазирлик ва тегишли эксперт комиссия томонидан барча амалий синовлардан муваффақиятли ўтган.
“Қалқон”нинг тактик-техник тавсифлари буюртмачилар таклифлари асосида янада такомиллаштирилган. Мамлакат Қуролли кучларининг талабларига ва халқаро тан олинган стандартлар меъёрларига мос келиши тасдиқланган.
Ҳозир бу автомобиллар серияли ишлаб чиқарилиб, Ўзбекистон Қуролли кучлари бўлинмаларига етказиб берилмоқда.