ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Коррупция ҳақида хабар берганларнинг қариндошлари ҳам давлат ҳимоясида бўлади. Бу президент имзолаган янги қонунда белгилаб қўйилган.
Тегишли қонунга киритилган қўшимчаларга кўра, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимлари коррупциявий ҳуқуқбузарликлар содир этилишини ўрганиш ва таҳлил қилиш учун жазони ижро этиш муассасаларига монеликсиз киришга, ҳужжатлар билан танишишга ҳақли эканлиги белгиланди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ҳар йили коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги миллий маърузани Олий Мажлисга тақдим этади.
Энди коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ахборот бераётган шахсларнинг қариндошлари ҳам давлат ҳимоясида бўлади.
Илгари фақат хабар берган шахслар назарда тутилганди.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.