Ҳар ой бир миллиард доллар солиқ йиғаяпмиз - Шерзод Қудбиев

ДСҚ раҳбари қандай қилиб ҳар ой бир миллиард доллар солиқ йиғаётганини айтиб берди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 – ноя Sputnik. Ўзбекистонда ҳар ой бир миллиард доллар солиқ йиғилмоқда, Ўзбекистон тарихида бунақаси бўлмаган, деди ДСҚ раҳбари Шерзод Қудбиев.
“Биз буни янада катта фахр билан айтаяпмиз. Бугунги кунда солиқ органлари ҳар ой бир миллиард доллардан ортиқ солиқ йиғаяпти. , Ўзбекистон тарихида бундай нарса бўлмаган. 2020 йилнинг май ойида 700-720 миллион солиқ йиғилаётган эди”, - деди Қудбиев.
ДСҚ раҳбарининг сўзларига кўра, бу албатта, иқтисодий ўсиш, ислоҳотлар ва янги солиқ кодекси ишлаганинининг натижасидир.

Хўш бу натижаларга қандай эришилди?

- Асосийси – бу бюджетни ёки қандайдир режани тўлдириш эмас. Солиқ органлари бюджетни тўлдириш режаси билан ишламайди. Биз 9ойда ҳам йилликда ҳам бундай ишламадик. 2022 йилда ҳам бюджет прогнози ёки ўша прогнозни бажариш керак деган нима билан ишламаймиз.
Бундай катта йиғилишда ёлғон гапириб бўмайди. Мен прогнозни бажариш нуқтаи назаридан йиғилш ўтказмайман. Лекин биз бошқа нарсани таъминлашимиз керак.
Қонун билан белгиланган, яъни ҳисобланган солиқлар (рус тилида айтганда начислениега кирган солқлар тўланиши керак.
Солиқ кодекси билан белгиланган тартиблар амалаг оширишиб солиқ маъмурияти қатъийлиги қонун ижроси муқаррарлиги таъминланиши керак. Солиқ юки ҳаммага тенг бўлса, ҳамма учун бизнес юритишга тенг шароит яратилади. Мана шу бизнинг асосий мақсадимиз, - деди Қудбиев.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда икки йил олдин ҚҚС солиғи киритилган эди. Ундан ташқари солиқ маъмурияти жиддий такомиллаштирилиб, Россия билан ҳамкорликда янги солиқ дастурлари, солиқ ходимларинринг Москвада малака ошириши йўлга қўйилган эди.
Шунингдек, ўтган йилда солиқ тўловчилар томонидан одатда ҚҚС солиғидан қочиш имконини берадиган айрим "кулранг" схемалар ДСҚ томонидан фон қилиниб, унда иштирок этган минглаб корхоналар ҳисоб рақамлари музлатиб қўйилган эди.