ТОШКЕНТ, 20 ноя - Sputnik. Ўзбекистонлик боксчи Муроджон Аҳмадалиев WBA ва IBF камарларини иккинчи маротаба ҳимоя қилди.
Бугун эрта тонгда ўзбекистонлик профессионал боксчи АҚШнинг Ню-Хемпшир штатида жойлашган Манчестер шаҳрида бўлиб ўтган жангда унга қарши чилилик Хосе Веласкес рингга кўтарилди.
Бугун эрта тонгда ўзбекистонлик профессионал боксчи АҚШнинг Ню-Хемпшир штатида жойлашган Манчестер шаҳрида бўлиб ўтган жангда унга қарши чилилик Хосе Веласкес рингга кўтарилди.
Тўлиқ, 12 раунд давом этган жангда ҳакамларнинг барчаси 119-109 ҳисобида ҳамюртимиз ғалаба қозонганлигини эътироф этишди. Шу тариқа Муроджон ўзига тегишли WBA ва IBF камарларини яна бир бор қўлида сақлаб қолди.
Эслатиб ўтамиз, яним енгил вазнда (55кг) рингга чиққан Муроджон Аҳмадалиев 2020 йил февралида 8та профессионал жангдан сўнг бокснинг 2та йўналиши - WBA ва IBF бўйича Жаҳон чемпионлигини қўлга киритган ўзбекистонлик биринчи боксчига бўлган эди.