Элмира Баситханова иштирокида қувноқ бадантарбия - видео

Марказий Экопаркда бош вазир ўринбосари иштирокида 100дан ортиқ турли ёшдаги фуқаролар оммавий бадантарбия машқларини бажаришди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 ноя – Sputnik. Тошкентда Бобур номидаги Экопаркда соғлом турмуш тарзига бағишланган марафон бўлиб ўтди. Унда тиббиёт ходимлари ва барча фаол спорт ишқибозлари иштирок этишди.
У ерда 100 нафардан ортиқ турли ёшдаги фаол ҳаёт тарзи ишқибозлари қувноқ мусиқа садолари остида бадантарбия машқларини бажаришди. Ушбу тадбирда 63-ёшли бош вазир ўринбосари Элмира Баситханова ҳам шахсан иштирок этиб иштирокчиларга намуна кўрсатди.
Оммавий бадантарбия машқларида Sputnik мухбири ҳам иштирок этди. Шу боис ихтиёримизда ушбу ажойиб кадрлар пайдо бўлди.