Шавкат Мирзиёев Москвага жўнаб кетди

Ўзбекистон ва Россия президентлари музокараларида стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилиш ва қатор ҳужжатларни имзолаш режалаштирилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 ноя - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан Россияга жўнаб кетди.
Шавкат Мирзиёев 19 ноябрь куни Москвада Россия президенти Владимир Путин билан учрашади. Олий даражадаги музокараларда икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилиниши, қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
Малумот учун Ўзбекистон президентининг Россияга ташрифи узоқ вақтдан бери кутилаётган эди. 18 ноябрь куни Москвада бўлиб ўтган икки давлат ТИВ раҳбарлари учрашувида Абдулазиз Камилов ва Сергей Лавров томонларнинг Олий даражадаги учрашувга тайёрлик даражаси юқори эканини мамнуният билан қайд этишди.
Олий даражадаги ташриф олдидан ТИВ раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди