ТОШКЕНТ, 19 ноя - Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сенатида “Фавқулодда ҳолат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни муҳокама қилинди ва маъқулланди.
Ушбу қонун "фавқулодда ҳолат" вазиятини киритишда вужудга келадиган турли муносабатларни тартибга солиш учун хизмат қилади. Хусусан:
фавқулодда ҳолатни жорий этиш шартлари ва тартиби;
қўлланиладиган чоралар ва чеклашлар;
фавқулодда ҳолат амал қиладиган давр учун жорий этиладиган махсус давлат бошқарув органлари;
фавқулодда ҳолат шароитида жисмоний ва юридик шахслар, шунингдeк мансабдор шахс ҳуқуқларининг кафолатлари;
фавқулодда ҳолат шароитларида судларнинг фаолиятини тартибга солиш;
ва бошқа махсус қоидалар белгилаб қўйилмоқда.
Шунингдек ушбу қонунда фавқулодда чоралар таъсири доираси, маҳаллий ва хорижий фуқароларга, юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланган.
Ундан ташқари Фавқулодда ҳолатнинг амал қилиш муддати 30 суткадан ошиши мумкин эсам деб белгиланган. Фақат айрим ҳудудларда ФҲ 60 суткагача давом этиши мумкин. ФҲни узайтириш фақат Ўзбекистон президенти фармони билан амалга оширилади.
Фавқулодда ҳолат режимини таъминлашда Ички ишлар, ФВВ, Миллий гвардия, ДХХ ва бошқа давлат органлари жалб этилади. Алоҳида ҳолларда президент фармонига асосан Мудофаа вазирлигининг кучлари ҳам жалб этилиши мумкин.
Шунингдек, Қонун билан фавқулодда ҳолат жорий қилингани ҳақида чегарадош давлатларга дипломатик каналлар орқали хабар берилади.