ТОШКЕНТ, 19 ноя — Sputnik. Москвадаги “Россия Сегодня” ХАА мультимедиа маркази биносида Иккинчи Россия-Ўзбекистон медиафоруми бўлиб ўтди.
Иштирокчилар орасида икки давлат етакчи ОАВлари вакиллари, журналист, амалдор ва соҳадаги таълим муассасалари раҳбарлари бор эди.
Учрашувда мутахассислар томонидан Россия ва Ўзбекистон вакиллари ОАВ, анимацион контент яратиш ва тарқатиш ҳамда ёлғон маълумотларнинг тарқалишини олдини олиш муаммолари муҳокама қилинди.
Форумнинг энг ёрқин лаҳзалари билан Sputnik видеолавҳасида танишинг.