Путин ва Мирзиёев 18та икки томонлама ҳужжат имзолади

Россия ва Ўзбекистон ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида баёнот қабул қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия президентлари Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин Халқаро ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Қўшма баёнот қабул қилдилар.
Ўзбекистон президенти матбуот хизмати маълумотига кўра, ташриф доирасида жами 18та икки томонлама ҳужжат имзоланди.
Путин Россия ва Ўзбекистон ўртасида ҳамкорлик истиқболларини баҳолади
Россия томони Ўзбекистоннинг Афғонистонда тинчлик жараёнига кўмаклашиш борасидаги муҳим саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлади.
Давлат раҳбарлари БМТ, МДҲ, ШҲТ ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини билдирдилар.
Самимий ва дўстона муҳитда ўтган суҳбат якунида томонлар Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш борасида қатъий эканликларини яна бир бор тасдиқладилар.