ТОШКЕНТ, 19 ноя - Sputnik. Ўзбекистон ва Россиянинг ўзаро савдо-сотиғи ҳажми йил охирга бориб 7 миллиард долларга етади, деди Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан Кремлда бўлиб ўтаётган учрашувда.
- Биринчи навбатда, мени таклиф қилганингиз ҳамда ушбу илиқ қабул учун сиздан миннатдорман, - деб сўз бошлади Шавкат Мирзиёев. - Бугун Ўзбекистон ва Россия муносабатларидаги ютуқларда сизнинг ҳиссангиз катта.
Шуни алоҳида қайд этмоқчиманки, сўнгги йилларда муносабатларимизда жуда катта олдинга силжиш содир бўлди. Бизда олдин бундай кўрсатгичлар ҳеч қачон бўлмаган: ушбу йилнинг 9 ойи натижаларига кўра ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 5 миллиардни ташкил қилмоқда, йил охирига қадар 7 миллиард бўлади. Муносабатларимизда олдин бундай рақам ҳеч қачон бўлган эмас. Ўзаро шартномаларимизни қўллаб-қувватлаётганингиз учун мен сиздан жуда ҳам миннатдорман.
Бош вазирлар етакчилигидаги ҳукуматлараро комиссия ҳам жуда яхши фаолият олиб бормоқда. Сиз қўллаб-қувватлаяпсиз, вазирлар, қўшма комиссиялар ишлаяпти ва булар жуда яхши натижа бермоқда.
Ушбу ташрифгача жуда жиддий ишлар амалга оширилди: Учта йирик форум ташкил қилинди: ҳудудлараро ҳамкорлик, таълим ва медиа форумлари.
Натижалар ҳақида гапирсак, бугун бизнинг қўлимизда, умумий қиймати 14 миллиард доллар бўлган лойиҳалар тайёрланмоқда. Бу жиддий натижа. Биз сиз билан уч йил олдин бошлаганимизда буларнинг ҳеч бири йўқ эди. Айниқса ҳудудлараро учрашувлар катта натижа бермоқда.
Таълим форуми натижаларига кўра 35дан ортиқ шартномалар имзоланди. Сўнгги уч йилда эса Ўзбекистонда Россиянинг 11та ОТМи филиаллари очилди. Ҳозирги кунда уларнинг сони 15тани ташкил қилмоқда. Яқинда Пирогов номидаги тиббиёт университети филиали бизда очилди.
Маданий-гуманитар, транспорт ва сиз айтгандек ҳарбий-техник ҳамкорлиги ҳам ривожланмоқда.
Парламентларимиз орасида ҳам ҳамкорлик жуда яхши йўлга қўйилган. Олдин бу ҳам йўқ эди. Улар ўз олдиган қўйилган вазифаларгни бажаришга жуда жиддий киришишган.
Бугунги кунда орамизда чуқурлаштирилган интеграция кетмоқда ва шу сабабли ҳам биз муҳокама қиладиган мавзулар кўп. Олдин ҳудудлараро келишувларни муҳокама қилган бўлсак бугун қўшилган қиймат лойиҳаларини муҳокама қилмоқдамиз. Булар, сиз билан муғокама қилганимиздек, жиддий ва йирик лойиҳалар, металлургия соҳасида ва улар муваффақиятли давом этмоқда.
Менинг фикримча бугун бизда барча ҳудудлараро, икки томонлама муносабатларни, хавфсизлик, Афғонистон, масалаларини муҳокама қилиш ва келажак учун жиддий қарорлар қабул қилиш учун яхши имконият бор.
Владимир Путин: Катта раҳмат. Ташрифингиз учун раҳмат.