Аи-80 маркали бензин нархи тушишни бошлади

АИ-80 маркали автомобиль бензин нархи арзонлашди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 ноя — Sputnik. Монополияга қарши курашиш қўмитаси баёнотига кўра, биржа савдоларига қўйилган АИ-80 маркали автомобиль бензинининг ўртача сотилиш нархлари 1 тоннаси 10 129 минг сўмдан 9 365 минг сўмга тушиб, 8 фоизга арзонлашди.
Биржа савдолари орқали бензин сотиб олувчи кунлик харидорлар сони 3,5 баробарга ошди (32 тадан 112 тага).
Бензин нархи ошиши сабаблари аниқ бўлди
Нефтни қайта ишлаш корхоналари томонидан 2021 йил 17 ноябрдан бошлаб биржа савдоларига қўйиладиган кунлик умумий автомобиль бензини ҳажмининг камида 20 фоизини 1 тонналик лотларда қўйилди.
Биржа савдоларига қўйилаётган автомобиль бензини харидорларига кенг имкониятлар яратиш мақсадида, бир савдо сессиясида бир харидор томонидан харид қилинадиган маҳсулот ҳажмларининг максимал миқдорини 60 тонналик лотлар бўйича 120 тонна ҳамда 1 тонналик лотлар бўйича 10 тонна миқдорида (лимит) белгиланди;
Биржа савдоларига қўйилаётган автомобиль бензинини кунлик қўйиладиган ҳажмлари оширилди.