Зоир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими этиб тайинланди

Мирзаев Қашқадарё вилоят ҳокими сифатида 2019 йилнинг октябридан буён ишлаб келаётганди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. Зоир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими этиб тайинланди. Бу маълумотни вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати тасдиқлади.
2018 йилнинг февралидан буён Давлат божхона қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келаётган Муротжон Азимов президент фармони билан Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Муротжон Азимов Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Зоир Мирзаев 1968 йилда Самарқанд вилояти, Жомбой туманида туғилган. 1994 йилда Тошкент молия институтини иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Ҳоким сифатидаги иш фаолиятини 2003 йил Жомбой туманидан бошлаган. 2008—2010 йилларда Самарқанд шаҳар ҳокими, 2010—2016 йилларда эса Самарқанд вилояти ҳокими бўлган.
"Ариқдаги олтовлон" кимлиги аниқланди
Қашқадарё вилоят ҳокими сифатида 2019 йилнинг октябридан буён ишлаб келаётганди. Унга қадар бош вазир ўринбосари ҳамда қишлоқ ва сув хўжалиги вазири лавозимларида фаолият юритган.