Янги халқ таълими вазири тайинланди

Президент фармони билан Бахтиёр Саидов халқ таълими вазири лавозимини эгаллади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 ноя – Sputnik. Бахтиёр Саидов халқ таълими вазири лавозимига тайинланди. Президент тегишли фармонга имзо чекди.
Аввалроқ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Бахтиёр Саидов номзодини ушбу лавозимга маъқуллашган эди.
Саидов Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. У шу кунга қадар Вазирлар Маҳакамаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида фаолият юритган.
Саидов Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси сифатида 2017 йил июндан бери ишлаб келаётган эди. У 2018 йилнинг апрель ойидан Ўзбекистоннинг Мўғулистондаги элчиси, 2019 йилдан эса — Филиппиндаги элчиси (қароргоҳи Пекинда жойлашган) лавозимларида ҳам фаолият юритаётган эди.
Бугунгача халқ таълими вазири лавозимида ишлаб келган Шерзод Шерматов ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги раҳбари бўлди.