Супервулқон - Ердаги ҳаёт учун асосий табиий таҳдид

Berlingske: супервулқон - Ердаги ҳаёт учун асосий табиий таҳдид.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. Даниянинг Berlingske нашри илмий журналисти Ларс Ҳенрик Огор “Ердаги ҳаёт учун асосий табиий таҳдид – бу супервулқон” деб айтди. РИА Новости.
Бу қизиқ
Олимлар палма ёғининг хавфли хусусиятини аниқлашди
Тегишли маълумотлар Огорнинг яқинда нашр этилган "Ҳалокатларнинг катта ёвуз китоби" асарида келтирилган.
Мутахассис бундан 75 минг йил аввал Суматра оролида содир бўлган вулқон отилишини эслатиб ўтди. "Улкан майдонлар 400 метр чуқурликдаги лава, куйик ва кул қатлами билан қопланди. Вулқондан бир неча юз километр радиусдаги барча ўсимлик ва ҳайвонлар бу қатлам остида абадий қолди", - деб ёзади Огор.
Вулқон шу қадар катта массали кул ва газларни отилиб чиқидики, улардан ҳосил бўлган булутлар Осиёнинг кўп қисмини қуёш нурларидан тўсди, натижада Ернинг бу қисмига қоронғулик тушди.
Табиий офат вулқон қишига олиб келди, глобал ҳарорат бир неча йил давомида ўртача 10 даражага пасайиб кетди.
“Буларнинг барчаси аждодларимизга қандай таъсир қилганини фақат тахмин қилиш мумкин”, — деб ёзади эксперт ва отилишдан бир неча йил ўтиб, иссиқлик дунёга қайтганида, Ерда бор-йўғи бир неча минг одам қолганини таъкидлайди.
Инсоният йўқолиб кетиш хавфи остида турган турга айланди, деб хулоса қилди даниялик мутахассис.