ТОШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. Россия Мудофаа вазирлиги Владимир Путин топшириғига асосан Афғонистондан 380 кишини эвакуация қилади. РИА Новости хабарига асосан.
"Айни дамда учта Ил-76 ҳарбий транспорт самолётлари Қобул аэропортига 108 тонна инсонпарварлик ёрдами олиб келган. Эвакуация қилиш кутилаётган фуқаролар самолётга чиқарилмоқда", - дейилган хабарда.
Ушбу ҳарбий-транспорт самолётлар Россия фуқароларидан ташқари Беларусь, Қирғизистон, Арманистон ва Афғонистон фуқароларини эвакуация қилиши кутилмоқда. Ҳар бир самолётда ҳарбий шифокорлар бригадалари ва керакли тиббий буюмлар бор, дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, август ойида ҳам Россия Афғонистондан 400нафарга яқин Беларусь, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилган эди.
Толибон* ҳаракаи Афғонистон ҳукумати бошига 2021 йилнинг август ойида келган эди. Шундан сўнг кўплаб хорижий давлатлар ўз фуқароларини ушбу мамлакатдан эвакуация қилган эди.