ТОШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. Бутунроссия давлат телерадиокомпанияси (ВГТРК) халқаро алоқалар дирекцияси раҳбари Пётр Фёдоровнинг сўзларига кўра, “Россия 24” ва “РТР-Планета” рўйхатдан ўтади.
“Мен улар Ўзбекистонда трансляция қилинишини биламан, лекин бу жараённи қонунчилик асослари ва шаклларига киритиш вақти келди”, - деди у II Россия-Ўзбекистон медиафорумида.
Тадбир “Тошкент – Москва” видеокўприк форматида бўлиб ўтмоқда. Россия пойтахтидаги трансляция “Россия сегодня” ХАА медиа марказида ташкил этилди.