Ўзбекистон ва Россия пандемия давом этаётганига қарамай ҳамкорлик суръатларини оширмоқда. Бу ҳақда 17 ноябр куни Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги II ҳудудлараро ҳамкорлик форуми чоғида республика раҳбари Шавкат Мирзиёев айтди.
Фаол ҳамкорлик туфайли ҳатто пандемия шароитида ҳам ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини оширишга эришдик, бу йилда кўрсаткич 6 млрд $дан ошади.
Ўзбекистон раҳбарининг Россияга расмий ташрифи 19 ноябрга мўлжалланган.
Инвестициялар
Россия - Ўзбекистон иқтисодиётининг асосий сармоядорларидан бири ҳисобланади. Мирзиёев таъкидлаганидек, Россиянинг республика иқтисодиётига тўпланган сармоялари ҳажми 10 млрд $дан ошади.
Айни пайтда давлатлар 150 дан ортиқ қўшма лойиҳаларни амалга оширмоқда, уларнинг умумий қиймати қарийб 14 млрд $ни ташкил этади, деди Россия президенти Владимир Путин.
Россия капитали иштирокида ташкил этилган корхоналар сони сўнгги тўрт йил ичида 2,5 баравар кўпайди ва 2 мингдан ошди. Хусусан, апрел ойида ўтказилган “Иннопром: Ўзбекистонда йирик саноат ҳафталиги” кўргазмасида, Россиянинг 13та ҳудуди иштирок этди, қарийб 130 млн $ 21та битим имзоланганлигини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман.
Жорий йил 1 ноябр ҳолатига кўра, Ўзбекистондаги хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони бўйича Россия Федерацияси етакчилик қилмоқда (2 335 та компания). Россия инвестициялари республика иқтисодиётининг асосий тармоқлари: тоғ-металлургия, нефт ва газ, энергетика, қишлоқ хўжалигига йўналтирилган. “Лукойл” ОАЖ Ўзбекистонда газни қидириш ва қазиб олишга қарийб 8 млрд $ инвестиция киритди.
"Газпром" ОАЖ мамлакат ҳудудида углеводородларни қидириш ва қазиб олишга сармоя киритмоқда: 2006 йилдан 2013 йилгача компания Устюрт ҳудудидаги қидирув ишларига қарийб 383 млн $ сармоя киритди.
Бундан ташқари, Газпромбанк Ўзбекистонда углеводородларни қазиб олиш лойиҳасини молиялаштирмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 2017-2021 йилларга мўлжалланган 3,9 млрд $ни ташкил этди. Россия экспорт маркази (РЭЦ ОЖ) билан Газпромбанк 3 млрд $ инвестиция лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш бўйича шартнома имзолади. Улар нефт-кимё, кончилик ва металлургия саноатига тааллуқли.
Россиянинг “ВимпелКом” компанияси Ўзбекистонга 1 миллиард доллардан ортиқ сармоя киритди. Россиянинг яна бир компанияси - “Силовые машины” ОАЖ Сирдарё ТЭС (177 млн $) ва Фарҳод ГЭС (56,5 млн евро) энергия блокларини модернизация қилиш лойиҳаларида иштирок этмоқда.
Ўзбекистон ва Россия Жиззах вилоятида АЭС қурилишига алоҳида эътибор қаратмоқда. 2018-йил сентябр ойи бошида икки давлат ҳукуматлари ўртасида республикада АЭСни қуриш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланганди.
"Росатом" давлат корпорациясининг режаларида - ВВЭР-1200 реакторлари бўлган "3+" авлоддаги 2та энергоблокдан иборат комплекс қуриш кўзда тутилган. 2019 йил феврал ойида Шавкат Мирзиёев 2019-2029-йилларда атом энергетикасини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаганди. Ҳужжатда Россия Федерацияси ҳукумати кредити жалб қилинган ҳолда 2022-йилда АЭС қурилиши бошланиши кўзда тутилган.
Ташқи савдо
Ўзбекистон ва Россия ўртасида ўзаро товар айирбошлаш ҳам барқарор ўсиш суръати билан ажралиб туради. Аввалроқ, жорий йил июн ойида Россия бош вазири Михаил Мишустин 2020 йилда мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 15 фоизга ўсиб, қарийб 6 млрд $га етганини таъкидлаганди.
Шу йил дастлабки беш ойида ўсиш давом этди ва у 15 %дан ошди - бу тахминан 2,5 млрд $. Россия экспорти қарийб 12 %га, Ўзбекистондан импорт эса 25 %га ўсди.
Давстатқўмита маълумотларига кўра, жорий йил январ-сентябр ойларида Ўзбекистон Россияга жами 1,5 млрд $ маҳсулот экспорт қилди. Мамлакат республикадан асосан тўқимачилик, поябзал, озиқ-овқат маҳсулотлари, қишлоқ хўжалиги хомашёси, каучук, металл ва улардан тайёрланган маҳсулотлар харид қилади.
Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси - ИМПОРТ
© Sputnik
Шу ўринда Ўзбекистон Россиядан 3,6 млрд $ маҳсулот сотиб олди, булар машиналар, асбоб-ускуналар, ёғоч, кимё маҳсулотлари ва минерал маҳсулотлар.
Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси - ЭКСПОРТ
© Sputnik
Мигрантлар
Ўтган йили ўзбекистонлик мигрантлар 6 млрд $дан ортиқ пул ўтказмаларини жўнатди. Евроосиё тараққиёт банки маълумотларига кўра, мигрантларнинг республикага пул ўтказмалари ЯИМнинг қарийб 12 %ни таъминлайди. Пандемиягача 2018-2019 йилларда бу кўрсаткич 15 %ни ташкил этганди.
Ижтимоий-иқтисодий тадқиқотлар институти директори, иқтисод фанлари доктори Алексей Зубецнинг таъкидлашича, пандемия даврида пул ўтказмалари Ўзбекистон учун катта таянч бўлди.
Россия Марказий банки Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари бўйича статистик маълумотларни эълон қилди. 2021 йил биринчи 6 ойида МДҲ давлатларига жами 5,44 млрд $ жўнатилди. Бу маблағнинг деярли ярми 2 млрд $ га яқини Ўзбекистонга юборилди.