Ўзбекистон ва Россия бир неча миллиард долларлик битим имзолади

Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги иккинчи минтақалараро ҳамкорлик форуми якунида 600 та икки томонлама битим имзоланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 ноя – Sputnik. Москвада Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги иккинчи минтақалараро ҳамкорлик форуми бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълумотларига кўра, форум доирасида ўтказилган учрашув ва музокаралар якунида умумий қиймати 9 млрд долларга тенг 600 та икки томонлама битим имзоланган. Жумладан, 7,4 млрд долларлик 141 та инвестициявий лойиҳа ва 1,6 млрд долларлик 455 та экспорт шартномаси имзоланди.
Таъкидланишича, Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Россия Саноат ва савдо вазирлиги ўртасида ташкил этилган қўшма Лойиҳа офиси инвестициявий лойиҳаларнинг амалга оширилишини тўлиқ кузатиб боради ва қўллаб-қувватлайди.
Шунингдек, икки мамлакат ҳудудлари маъмуриятлари истиқболли тармоқларда 75 та янги инвестиция лойиҳаси устида иш бошлашади.
Россиянинг қайси ҳудудлари Ўзбекистон билан фаол ҳамкорлик қилмоқда
Тадбир давомида металлургия, энергетика, кимё, электротехника, чарм-пойабзал, тўқимачилик ва фармацевтика саноати, сув хўжалиги, нефть-газ тармоғи ҳамда банк-молия соҳаси каби ҳамкорлик йўналишларида бир қатор келишувларга эришилди.
Ўзбекистон россиялик инвесторлар учун барча зарурий шароитларни яратиб беради – Мирзиёев