ТОШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. “Россия сегодня” халқаро ахборот агентлиги бош директори Дмитрий Киселёв II Россия-Ўзбекистон медиа форумида нутқ сўзлади.
Киселёв Россияда сўз эркинлигига 30 йил тўлганини, Ўзбкистонда эса 5 йил тўлганини қайд этди. Россия ўтган 30 йил ичида сўз эркинлигининг турли босқичларини бошидан ўтказганини, жумладан сўз эркинлигини Россиянинг ўзига қарши ишлатиш ҳолатлари ҳам бўлганини айтиб ўтди. Бу борада Киселёв Ўзбекистонлик ҳамкасабалар билан орттирилган тажрибалар билан бўлишишга тайёр эканини маълум қилди.
Ўзбекистон сўз эркинлигининг тўлқинли уммонига дадиллик билан кириб келгани мени ҳайратга солди. Биз бу йўлда жуда кўп ғурра орттирдик ва ўз тажрибамиз билан бажонидил баҳам кўришга тайёрмиз
Киселевнинг сўзларига кўра, Россия ва Ўзбекистон биргаликда консерватив қадриятларни ҳимоя қилмоқда.
"Россия ва Ўзбекистон учун умумий иш - бу анъанавий қадриятларни ҳимоя қилишдир. Бегона нарсалар - биз учун сунъий ва қабул қилиб бўлмайдиган. Бизга ўзаро ростгўйлик, ҳақиқат, ишонч ва руҳий қадриятларни тиклаш керак", - деб хулоса қилди Киселёв.