Тошкентда кучли қор: бир қатор халқаро ва ички рейслар парвози кечиктирилди

Uzbekistan Airways қор сабаб бир қатор халқаро ва ички рейслар парвозини кечиктирди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. Қор сабаб бир қатор халқаро ва ички рейслар парвози кечиктирилди.
Қамчиқ довони қордан қандай тозаланмоқда - видео
Uzbekistan Airways авиакомпанияси об-ҳаво ноқулайлиги сабаб бир қатор халқаро рейслар парвозини кечиктирди, деб хабар қилди “Новости Ташкентского неба” Telegram канали.
Улар орасида: HY-271 Тошкент—Истанбул, HY-717 Тошкент—Душанбе, HY-333 Тошкент—Дубай, HY-761 Тошкент—Олмаота рейслари мавжуд.
Шунингдек, маҳаллий йўналишлар бўйича рейслар ҳам қолдирилган: HY-051 Тошкент—Урганч; HY-011 Тошкент—Нукус.
Бортлар музлашга қарши мажбурий қайта ишлов — парвоздан олдин ерда ҳаво кемаси юзасидаги музларни йўқотиш ва уларнинг парвозга қадар критик юзаларда пайдо бўлишининг олдини олиш мақсадида амалга ошириладиган қайта ишловни кутмоқда.