Собянин Москвадаги мигрантлар сонини қисқартиришни топширди: бу кимларга тааллуқли

Москва мэри шаҳардаги яқин минтақалардан бўлган россияликларни кўпроқ жалб қилиш кераклигини айтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 ноя – Sputnik. Москвадаги ренновация дастури бўйича уй қурилишларида мигрантлар сони камайтирилиши керак. Бу ҳақда Москва мэри Сергей Собянин Бауманская кўчасида қурилган уйларни кўздан кечираётиб маълум қилди.
“Яқин минтақалардан бўлган россияликларни кўпроқ жалб қилинг, иш ҳақини оширинг, иш шароитларини яратинг”, - деди Собянин “Крост” пудратчи фирмаси бош директори Алексей Добашинга мурожаат қилиб.
Шаҳар мэри меҳнат унумдорлиги, қурилишни механизациялаштириш ва саноатлаштиришни ошириш зарурлигини таъкидлади.
Добашин ўз навбатида сўнгги йилда компания объектларида ишлаётган хорижлик қурувчилар сони 15 фоизга қисқарганини айтди. Унинг сўзларига кўра, юқори малакали қурувчилар 120-150 минг рубль атрофида олишади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Москва мэрининг шаҳарсозлик сиёсати ва қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Андрей Бочкарёв Москва ҳукумати қурилишлардаги мигрантлардан тўлиқ воз кечмоқчи эканини маълум қилган эди.
Москва қурилишлардаги мигрантлардан воз кеча оладими – эксперт фикри