Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи санаси аниқ бўлди

Шавкат Мирзиёев янги президентлик даврида биринчи давлат ташрифи билан Россияга келмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 ноя - Sputnik. Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 19 ноябрь жума куни давлат ташрифи билан Россия Федерациясига келмоқда.
Бу ҳақида Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков Москвада бўлиб ўтаётган II Россия ва Ўзбекистон ҳудудлараро ҳамкорлик форуми доирасида хабар қилди.
Шавкат Мирзиёевнинг давлат ташрифи арафасида амалга оширилаётган ушбу форумда Ўзбекистоннинг қатор корхона ва муассасалари иштирок этмоқда. Хусусан, форум доирасида Россия ва Ўзбекистон таълим вазирликлари орасида қатор муҳим шартномалар имзоланганини бироз олдин хабар берган эдик.
Айтиш жоизки Ўзбекистон президентининг Россия Федерациясига ушбу ташрифига 2 йилдан ортиы вақт давомида тайёргарлик кўрилган эди. Икки давлат корхона ва муассасалари, вазирликлари орасида кўплаб музокаралар ўтказилган, қатор шартнома ва меморандумлар имзолаш учун тайёрланган эди.