ТОШКЕНТ, 17 ноя - Sputnik. Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор ёғиши сабабли шу кеча кундузда "Қамчиқ" довони йўлларини ҳам қор қоплаган.
"Қамчиқавтойўл" ихтисослаштирилган унитар корхонаси "Қамчиқ" довонидаги автомобил йўлларида ҳаракатни барқарорлаштириш мақсадида, автомобил йўлида қум-туз реагентларини мунтазам сепиб, йўлларда топланган қор уйимларини тозалаб туришибди.
Хабарда айтилишича, корхона томонидан қор тозалаш ва реагентларни асфалтга сепишда жами 121 та техника воситалари ҳамда 350 га яқин ишчи ходим сафарбар қилинган.