Австралия ороли қизил қисқичбақалар “ҳужумига учради” - видео

Қизил қисқичбақалар Австралиядаги Рождество оролини босди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. Австралиядаги Рождество оролида йўллар ва кўприкларни қизил қисқичбақалар босди.
Қисқичбақаларни автомашиналардан ҳимоя қилиш учун қўриқхона ходимлари уларни йўлдан тўсишмоқда.
Қисқичбақалар денгизга бориб, у ерда кўпаяди ва чакалакзорга қайтади.