Россияда мигрантларга сохта ҳужжатлар тайёрлаб берган гуруҳ қўлга олинди - видео

Россияда мигрантларга сохта ҳужжатлар тайёрлаб берган гуруҳ қўлга олинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. ФХХ ва Ички ишлар вазирлиги Россияда мигрантларни ноқонуний қонунийлаштириш билан шуғулланган гуруҳнинг 21 нафар аъзосини қўлга олди.
Терговга кўра, ҳуқуқбузарлар пул эвазига сохта ҳужжатлар тайёрлаган, шунингдек, сохта никоҳлар ва Россия фуқаролари бўлган болаларга нисбатан оталикни аниқлаш ҳужжатларини расмийлаштиришга ёрдам берган.
Тезкор ходимлар яширин босмахона, тайёр ҳужжатлар, сохта штамплар топишди.
Жиноий гуруҳ, шунингдек, Марказий, Шимоли-ғарбий ва Волга федерал округларининг ЗАГС идоралари орқали ишлаган.