Рейдда аниқланган ишратхона: шахсий ёзишмаларда тарқалган ҳолат юзасидан маълумот берилди

Тошкент вилояти ИИББ шахсий ёзишмаларда тарқалган ҳолат юзасидан маълумот берди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Тошкент вилоятида “Хавфсиз ҳудуд” ва “Хавфсиз тун” тезкор-профилактик тадбирлари ўтказилиб келинмоқда. Жумладан, тадбирда Бўстонлиқ тумани “Хумсон” маҳалласида яшовчи фуқаро вилоят ИИББга ариза билан мурожаат қилиб, “Сарвар” ва “Баҳром” исмли шахслар туман “Чорбоғ гўзал боғи” жамияти ҳудудидаги дала ҳовлиларда ишратхона ташкил қилиб, кунлик ижарага беришини ва у ерда шахсларни жинсий алоқа қилишлари учун шарт-шароит яратилгани, туни билан айрим ахлоқи бузуқ шахслар аҳоли тинчлигини бузаётгани ва бу нафақат катталар балки ёшларга ҳам салбий таъсир қилаётганини баён қилиб, уларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
ИИББ ходимлари “Малика” бозорида рейд ўтказишди
Бу мурожаатга асосан 2 октябр куни ИИББ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган текширув давомида, дала ҳовли кўздан кечирилди. Ўша вақтда ҳам хонадонда 2 нафар аёл, 2 нафар эркак кишилар борлиги, улардан, фуқаро Ф.Б. (аёл) ва Д.Ш. (эркак) жинсий алоқада бўлаётганлиги аниқланган.
Улар билан ўтказилган суҳбат давомида алкогол маҳсулотлар истеъмол қилишганлиги ва ишқий муносабатда бўлиш мақсадида келганликларини маълум қилганлар.
Ҳозирда жараён акс этган видео тасвирнинг ижтимоий тармоқлардаги ўзаро ёзишмалар орқали тарқалганлиги ҳолати юзасидан қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.