Наманганда собиқ "участковой"га нисбатан жиноят иши очилди

Наманган шаҳар ИИБ собиқ профилактика инспекторига нисбатан жиноят иши очилди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Наманган шаҳар ИИБ собиқ профилактика инспектори С.О. бошқа фукароларнинг номига олинган жами 81,4 млн. сўм кредит маблағларини талон-тарож қилганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 168 ва 209-моддалари билан жиноят иши қўзғатилди, деб хабар қилди Бош прокуратура матбуот хизмати.
Рейдда аниқланган ишратхона: шахсий ёзишмаларда тарқалган ҳолат юзасидан маълумот берилди
Гумонланувчи турли бахоналар билан терговга келишдан бош тортиб, яширинганлиги сабабли, унга нисбатан сиртдан айб эълон қилиниб, 13 ноябрь куни судининг ажрими билан “қамоққа олиш” эхтиёт чораси қўлланилган ва унга нисбатан қидирув эълон қилинган.
Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида 14 ноябрь куни айбланувчи ушланиб, ҳимоя ҳуқуқлари таъминланган ҳолда терговга жалб қилинган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.