Мирзиёев тиббиёт ходимлари билан очиқ мулоқот ўтказади

Тиббиёт соҳасини ривожлантириш, мавжуд муаммо ва камчиликларни ҳал қилиш мақсадида махсус "Сall-марказ" ишга туширилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Тиббиёт соҳасини ривожлантириш, мавжуд муаммо ва камчиликларни ҳал қилиш мақсадида махсус "Сall-марказ" ишга туширилди.
Ҳудудларда тиббиёт муассасалари замонавий ускуналар билан жиҳозланади
“Сall-марказ”нинг 1295 рақамига тиббиёт ходимларининг фаолияти билан боғлиқ масалалар, тизимдаги муаммолар ва соҳа ривожига туртки берадиган ғоя ва таклифлар бўйича мурожаат қилиш мумкин.
ССВ ахборот хизмати маълум қилишича, президент тиббиёт ходимлари билан очиқ мулоқот ўтказади.
“Сall-марказ”га йўлланган мурожаатларнинг аксарияти мутасаддилар томонидан ҳал қилинса, бир қисми олимлар, шифокорлар, фармацевтлар, ҳамширалар ва тизим ходимлари билан бўладиган очиқ мулоқотда президентга тўғридан-тўғри етказилади.