Гинцбург коронавирусга қарши бурунга сепиладиган вакцина хавфсизлигига баҳо берди

Гамалея маркази директори: бурунга сепиладиган вакцинанинг ҳеч қандай ножўя таъсирларини кўрмадик.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 ноя – Sputnik. Россиянинг коронавирусга қарши бурунга сепиладиган вакцинасининг ҳеч қандай ножўя таъсирлари қайд этилмади. Бу ҳақда Н.Ф.Гамалея номидаги Эпидемиология ва микробиология миллий тадқиқот маркази директори Александр Гинцбург маълум қилди.
“Ҳозир биз бурунга сепиладиган вакцинанинг ҳеч қандай ножўя таъсирларини кўрмадик”, - деди Гинцбург. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Октябрь ўрталарида Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги бурунга сепиладиган спрей кўринишидаги SPRAY 08-Гам-КОВИД-Вак-2021 коронавирусга қарши вакцинасининг клиник синовларини ўтказишга рухсат берган эди.
Гинцбургнинг сўзларига кўра, коронавирусга қарши бурунга сепиладиган вакцинадан эмлаш ўрнида фойдаланиш ҳақидаги масала клиник тадқиқотларга қараб ҳал қилинади. Ҳозирча аниқ жавоб йўқ.
Гамалея маркази директорининг таъкидлашича, бурунга сепиладиган вакцина билан ярим йилда камида бир марта эмланиш керак бўлади, аниқ хулосага келиш учун қўшимча тадқиқот ўтказиш керак.
The Lancet “Спутник Лайт”нинг юқори самарадорлиги ҳақида мақола чоп қилди