Эронда кучли ер қимирлаши содир бўлди

Ер қимирлаши эпицентри Хормозган вилояти Бандар-Аббас порт шаҳри яқинида 18 ва 10 км чуқурликда бўлган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 ноя - Sputnik. Эрон Ислом Республикаси жанубида магнитудаси 6,3 ва 6,4 балли кучли ер қимирлаши содир бўлди, деб хабар қилмоқда Mehr агентлиги.
Хабарда айтилишига кўра, ер ости силкинишлари эпицентри Хормозган вилояти Бандар-Аббас порт шаҳри яқинида 18 ва 10 км чуқурликда бўлган. Ер қимирлаши оқибатида Гну тоғида кўчки содир бўлган.
Теҳрон университетининг геофизика институти Сейсмологик маркази хабарига кўра, биринчи ер қилимирлаши якшанба куни соат 15:36да 18 км. чуқурликда содир бўлган.
Ушбу табиий офат оқибатида бир киши қурбон бўлган, жароҳатланганлар сони эса 27 кишига етган.
Эронда содир бўлган ер ости қимирлаши қўшни давлатларда ҳам сезилган. Хусусан БААнинг шимолий ва шарқий вилоятларида.