ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Бухоро вилояти Когон шаҳрида тупроқ ўпирилиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, 16 ноябрь куни соат 14:50 да Когон шаҳар “Дўстлик” МФЙ Дўстлик кўчасида “61-автокорхона” МЧЖ томонидан ер 5–6 метр чуқурликда, эни 3 метр оралиғида ковланган ҳолда 1000 миллиметрли сув қувурлари ётқизилаётган вақтда чуқурнинг чап томони ўпирилиб, икки нафар ишчини тупроқ ва қум босиб қолган.
Вилоят ФВБ қутқарувчилари воқеа жойида олиб борилган тезкор қидирув ишлари натижасида 2 нафар фуқаронинг жасади тупроқ остидан олиб чиқилди.
Воқеа жойига ФВБ, ИИБ, ССБ ва прокуратура раҳбарияти ва тезкор-тергов гуруҳи чиқди.
Дастлабки тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.