ТОШКЕНТ, 16 ноя - Sputnik. Ўзбекистонда бензин нархи ошиши сабаблари маълум бўлди, деди Монополияга қарши кураш қўмитаси раиси ўринбосари Фаррух Карабаев, матбуот анжуманида. Sputnik мухбири хабарига асосан.
Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган Аи-80 бензини нархи 2021 йил бошидан буён 72%га ошган. Бунга бир қатор ташқи ва ички сабаблар бўлган, - дейди Монополия қўмитаси вакили.
Ташқи сабаблар
Йил бошидан буён жаҳон бозорида “бренд” русумли нефт нархи 52%га ошди. Бу албатта Ўзбекистон ички бозорига ҳам таъсир қилди. Маълумки Ўзбекистонга Аи-92 ва ундан юқори навли бензинларни тайёр маҳсулот сифатида импорт қилинади.
Ушбу тоифа бензин нархи йил бошидан буён 1,5 баравар ошгани сабабли, ички бозорда унга талаб камайган.
Истеъмолчилар Аи-92 навли бензин ўрнига, арзонроқ Аи-80 навли бензинга ўтишди. Бу 80 навли бензинга талаб ошиш омилларидан бири бўлди.
Ички сабаблар
Биринчидан, биржага кунлик етказиб берилаётган бензин ҳажми қисқариши. Масалан октябрда кунига 4500 тонна бензин етказиб берилган бўлса 12 ноябрга кели 2400 тонна етказиб берилган.
Иккинчидан, Ўзбекистонда бензинги бўлган талабнинг ошиши. Сўнгги уч йилда ичики бозорда бензинга бўлган талаб 1,1 млн тоннадан 1,3 млн тоннага етди.
Учинчидан, ички бозорда Аи-80 бензини ишлаб чиқарувчиларининг монополлашгани. Ушбу навли бензиннинг 76% Бухоро Нефтни қайта ишлаш заводи томонидан ишлаб чиқарилади, 10% - Фарғона Нефт завода ва қолгани майда ишлаб чиқарувчилар томонидан. Бунда бензиннинг катта партияси фақат бир нефт базасига сотиш ҳолатлари ҳам кузатилган. Айни дамда ушбу ҳолат нархлар ошишига қандай таъсир қилгани ўрганилмоқда.
Тўртинчилан, биржага кириш тўсиқлари – шу кунга қадар биржада сотиладиган бензин фақат темирйўл цистерналарида ўлчанган. Бу айрим майда ишлаб чиқарувчилар учун ўз маҳсулотларини биржага олиб кириш имконини чеклаган.
Нима қилиш керак?
Юқорида қайд этилган сабабларни ҳисобга олган ҳолда Монополияга қарши қўмитаси Ўзбекистонда бензин нархларини барқарорлаштириш мақсадида қўйидаги чораларни кўришга қарор қилди:
1.
Етказиб берилаётган маҳсулот ҳажмини ошириш;2.
Форвард шартномаларининг етказиб бериш муддатини 1ойдан кам бўлмаган давр билан чекланади;3.
Ўрта ва кичик корхоналар маҳсулотларини биржага етказиб бериш учун имконият яратилади. Маҳсулотни темир йўл цистерналарида ўлчаш чекланади;Ушбу чоралар натижасида Ўзбекистон ички бозорида бензин нархи 10 кун ичида барқарорлашиши керак, деб хулоса қилишди Монополияга қарши кураш қўмитасида.
Карабаевнинг сўзларига кўра, қаерда бозор механизмлари асосида табиий ўсишга эришилган бўлса, унга таъсир кўрсатиб бўлмайди. Лекин сунъий равишда юзага келтирилган, келишиб қилинган, манипуляция ҳаракатларига таъсир кўрсатиш мумкин.