Россиядан Ўзбекистонга махсус поездлар қатнови йўлга қўйилди

Ушбу рейсларга фақат бир томонга, яъни "Волжский - Тошкент" йўналишига чипталар сотиб олиш мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 ноя - Sputnik. Ноябрь ойида Россиядан Ўзбекистонга бешта махсус поезд қатнови йўлга қўйилди. Бу ҳақида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.

Поездлар 15, 19, 22, 26 ва 29 ноябрь кунлари соат 20:57 да "Волжский-Тошкент" йўналишида ҳаракатини амалга оширади. Ушбу рейсларга фақат бир томонга, яъни Волжский-Тошкент йўналишига чипталар сотилади. Чипталарни электрон тарзда ҳам харид қилиш мумкин.

Россия онлайн чипта сотиш манбаалига кўра, Волград шаҳридан йўлга чиқадиган ушбу поездга чипта нархи 12439 рубл туради.
"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ томонидан ташкил қилинаётган ушбу махсус рейслар "Волжский-Тошкент" йўналишида Россиядан Ўзбекистонга қайтиш истагида бўлган фуқароларга пандемия даврида қулайлик яратиш мақсадида амалга оширлмоқда, - дейилган хабарда.