Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Грузияга кичик ҳисобда мағлуб бўлди

“Оқ бўрилар” Гори шаҳридаги стадионда грузиялик рақибларига қарши майдонга тушишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 ноя – Sputnik. Футбол бўйича Ўзбекистон ва Грузия терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.
“Оқ бўрилар” Гори шаҳридаги “Тенгиз Буржанадзе” стадионида грузиялик рақибларига қарши майдонга тушишди.
Ўйиннинг 40 дақиқасида Давид Волков грузияликларни олдинга олиб чиқди.
Иккинчи бўлимда жамоалар гол уришга муваффақ бўлишмади. Шу тариқа Ўзбекистон Грузияга кичик ҳисобда мағлуб бўлди.
Аввалроқ Сречко Катанец шогирдлари Иорданияга 0:3 ҳисобда мағлуб бўлишган эди.