Жаҳон туризм ташкилоти анжумани Самарқандда бўлиб ўтиши мумкин

UNWTOдаги бир неча давлатдатлар туризм элчилари 2023 йилда бўлиб ўтадиган умумжаҳон туризм анжумани манзили сифатида Самарқандни қўллаб қувватлашди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 ноя - Sputnik. 2023 йилда Жаҳон туризм ташкилотининг (UNWTO) Бош ассамблеясининг умумжаҳон анжумани Самарқандда бўлиб ўтиши мумкин. Бу ҳақида Хусусий туризм ташкилотлари ассоциацияси хабар қилмоқда.
Ўзбекистоннинг UNWTOдаги доимий вакили элчи Жаҳонгир Ғаниев 2023 йилда бўлиб ўтадиган UNWTO Бош ассамблеясининг 25-умумжаҳон анжуманини Самарқандда ўтказишни таклиф қилди. Бунинг учун элчи 2 ноябрь куни бўлиб овоз беришда Ўзбекистонни қўллаб-қувватлашга чақирди.
Ғаниев айтишига кўра, Ўзбекистон ҳукумати томонида Самарқандда замонавий инфратузилма яратиш, логистка масалалари ҳамда туризм секторини ривожлантириш бўйича катта ишлар амалга оширилмоқда.
Ўз навбатида қатор давлатлар дипломатик ваколатхоналари вакиллари умумжаҳон тадбирни Самарқандда ўтказиш бўйича Ўзбекистон ташаббусини қўллаб-қувватлашди.
Маълумот учун, ушбу масала шу кунларда Испаниянинг Мадрид шаҳрида бўлиб ўтаётган UNWTO доимий аъзолари учрашувида муҳокама қилинмоқда. Учрашувда 90дан ортиқ хорижий давлат элчилари иштирок этмоқда.