ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида номаълум шахс мактабдан қайтаётган ўқувчи қизни берк кўчага олиб киришга урингани акс этган видео тарқалди. Пойтахт ИИББ бу ҳолатга муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, ушбу ҳолат 10 ноябрь куни соат 15:00 да Яшнобод тумани Фарғона йўли кўчасида содир бўлган.
Мазкур факт бўйича туман ИИО ФМБ томонидан тергов олди текширувлари олиб борилмоқда. Текширув натижаларига кўра қонуний чора кўрилади.
Ушбу ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ раҳбариятининг назоратига олинган.