ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилояти Мирзаобод туманидаги далалардан бирида бўйин қисми ўткир тиғ билан кесилган жасад топилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, жасад 53 ёшли эркакка тегишли экани аниқлаган.
“Дарё” нашрининг аниқлик киритишича, марҳум Ғ.А. ФВВ Мирзаобод тумани бўлимида ишчи бўлиб ишлаган.
Экспертизанинг дастлабки хулосасида унинг ўлимига бўйин соҳаси қон томирлари трахея ва қизилўнгачни кесилиши ва ташқи қон кетиши сабаб бўлгани кўрсатилган.
Туман прокуратураси терговга қадар текшириш ҳаракатларини олиб бормоқда.
30 Май 2021, 12:18