Шавкат Мирзиёев қачон Россияга ташриф буюриши маълум бўлди

Келаси ҳафта Россия ва Ўзбекистон етакчилари музокаралар ўтказиши кутилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин келаси ҳафта Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан музокаралар ўтказади. Бу ҳақда “Россия 1” телеканали хабар қилмоқда.
“Россияга Путин билан музокаралар ўтказгани Ўзбекистон президенти келмоқда. Бу Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатда яқинда бўлиб ўтган сайлов ва унда ғалаба қозонганидан кейинги биринчи хорижий сафари эканини инобатга олган ҳолда ўта муҳим воқеа”, - дея маълум қилинди “Москва. Кремль. Путин” кўрсатувида.
Қайд этиш жоизки, Мирзиёевнинг Россияга ташрифи айнан қайси кунлари амалга оширилишига аниқлик киритилмаган.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев ноябрь ойида Россияга ташриф буюриши хабар қилинган эди.
Мирзиёевнинг Россияга ташрифига салмоқли ҳужжатлар тўплами тайёрланган – Россия ТИВ
Ўзбекистон президентининг Россияга ташрифи 2020 йилда амалга оширилиши керак эди, бироқ коронавирус пандемияси сабаб у ортга сурилган.