“Мен қўшиқ куйлашдан тортинардим”: тошкентлик “Голос” шоуси иштирокчиси билан интервью

Ўзбекистонлик қўшиқчи Россиянинг “Голос” лойиҳаси иштирокчисига айланди. Sputnik ундан интервью олди ва нега 18 ёшгача қўшиқ куйлашдан тортинганини сўраб билди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Тошкентлик қўшиқчи Александр Ли Россиянинг “Голос” мусиқий лойиҳаси иштирокчисига айланди. Биринчи босқич якунларига кўра у ижро этган қўшиқ ҳакамлар Пелагея и Леонид Агутинга маъқул келди. Қўшиқчи шоуни Леонид Агутин билан давом эттиришини маълум қилди.
Sputnik Александр Ли билан боғланиб, ундан интервью олди.
Мен ҳамиша тортинчоқ бўлганман, ўзимни танигандан буён мусиқачи касби ҳақида ўйлардим, лекин буни жиддий қабул қилмасдим, ўйлардимки, бу орзу. Гарчи отам мусиқачи бўлсада. Аввалига мусиқа асбоблари клавишларидан бошлаганман, кейин хонанда бўлдим.
Александр Ли
Тошкентлик "Голос" иштирокчиси
Александр Ли қўшиқчилик дарсларига 18 ёшга тўлгандагина қатнашган. “Жиддий кабсни танлашга қарор қилдим, меҳмонхона иши, бироқ коллежни битираётиб, бу мутахассислик бўйича ишлашни хоҳламаслигимни тушундим, - дейди у. – Қўшиқчиликка тасодифан тушиб қолдим. Тошкентлик педагог Валерий Борисов менинг ўқитувчим бўлган, афсуски, у ҳозир ҳаёт эмас”.
Ҳозир Александр Ли ўзининг гуруҳи билан Москвадаги кўнгилочар муассасалар чиқиш қилади. У Россия пойтахтига бир неча йил аввал кўчиб келган.
Тошкентлик 29 ёшли Александр Ли “Голос” шоусида қўшиқчи Slava Marlow’нинг “Ты горишь как огонь” (“Олов сингари ёнасан”) қўшиғини ижро этди.