Беларус-Польша чегараси: мигрантлар лагерида ур-йиқит бошланиб кетди - видео

Ҳодиса пайтида бир аёл яраланди. У хавфсиз масофага олиб кетилди, шундан сўнг шифокорлар унга зарур ёрдам кўрсатишди.
Sputnik
Польша ва Беларус чегарасида жойлашган қочқинлар лагерида оммавий можаро рўй берди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ходимлари томонидан озиқ-овқат тарқатиш вақтида мигрантлар ўртасида ур-йиқит бошланиб кетди. Ҳодиса пайтида бир аёл яраланди. У хавфсиз масофага олиб кетилди, шундан сўнг шифокорлар унга зарур ёрдам кўрсатишди. Кун давомида 18 киши шифокорларга мурожаат қилди.
Вазият совуқ об-ҳаво шароити туфайли мураккаблашди. Кечаси ҳаво ҳарорати минус даражага тушди.
Воқеа жойидан олинган кадрларни видеомизда томоша қилинг.