Россияда чет эллик талабалар сони бир неча баравар кўпаяди

2023 йилга келиб, Россияда чет эллик талабалар сони бир неча баравар кўп бўлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. 2023 йилга келиб, Россияда чет эллик талабалар сони бир неча баравар кўп бўлади.
Квоталар сони сезиларли даражада ошади. Агар бу йил 18 минг талаба танлаб олинган бўлса, кейинги йили бу даража 30 мингга етади.
Болаларга ўқишни ўргатиш: ўзбек тили ўқитувчиси халқаро танловда ғолиб бўлди
Бу ҳақда Россия Таълим ва фан вазирлигининг Олий таълим соҳасида давлат сиёсати департаменти директори вазифасини бажарувчи Алексей Левченко маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, бу даража бундан кейин ҳам сақланиб қолади. Россотрудничество ва Ташқи ишлар вазирлиги зиммасига катта юк тушади, улар билан биргаликда ҳамкорлик механизми ишлаб чиқади ва чет эллик талабаларни ўқишга қабулини ташкил этади.