ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Келдиш номидаги амалий математика институти Ерга учаётган номаълум потенциал хавфли астероидни аниқлади. РИА Новости.
"Ерга яқинлашаётган янги астероид топилди! Россия Фанлар академиясининг М.В.Келдиш номидаги амалий математика институти ходими Еленин Леонид Абастумани расадхонасида АС-32 телескопи томонидан олинган суратларда Ерга яқинлашаётган янги астероидни аниқлади”, - дейилган хабарда.
Астероид дастлабки 2021 UL17 деб белгиланган. Пайшанба куни у Ердан 18 миллион километр узоқликда учиб ўтди (масалан, Ойгача бўлган масофа 380 минг километр).
“Айни дамда потенциал хавфли объект ҳаракатининг траекторияси аниқланмоқда”, — деб маълум қилинди расадхонада.